«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Радамел Фалькао ўз ўйинини Лионель Месси ёки Криштиану Роналду билан баҳслашиш учун кучайтирмаётганлигини таъкидлади. Мавсум бошида совринлар учун ким билан бўлса ҳам курашишга тайёрлигини айтганди. Ана шу фикрига изоҳ бериб, жамоасининг муваффақияти учун бу гапларни айтганлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен Месси ёки Роналду билан баҳслашишни хоҳлашимни айтмаганман. Мен шунчаки ўз жамоамнинг ғалабаларга эришиши учун кўп гол уриш ниятидаман, холос. Мавсум охирида қаергача борганимни кўрамиз. Энг муҳими, жамоам яхши натижага эришсин. Биз 19 та клуб билан рақобат олиб бораяпмиз», дея Радамел Фалькао AS нашрига интервью берди.
Эслатиб ўтамиз, колумбиялик ҳужумчи Ла лиганинг дастлабки 5 турида рақиблар дарвозини 7 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган.