Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио 1-1 Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Жаҳон футболидаги энг кекса ўйинчи Кадзуёши Миура ўзининг 16-клубида дебют қилди

Баҳо:
+ | -

Япониялик 56 ёшли футболчи Кадзуёши Миура 2023 йилнинг февраль ойида ижара асосида Португалиянинг иккинчи дивизион клуби “Оливейренсе”га ўтди. Томонларнинг ўзаро келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

“Оливeйренсе” Кадзуёши Миура фаолиятидаги 16-клуб ҳисобланади. Шунингдек, Португалия жамоаси футболчининг бешинчи хорижий жамоаси бўлди. Аввалроқ у Бразилия, Хорватия, Италия ва Австралия клубларида ўйнаган.

22 апрель, шанба куни тажрибали ҳужумчи Португалия иккинчи дивизионида дебют қилди. Миура “Оливейренсе” таркибида “Академико Визеу”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.

Шу билан Кадзуёши Португалия футболида майдонга тушган энг кекса футболчи бўлди. Япониялик ўйинчи 56 ёш-у 55 кунлигида Португалияда дебют қилди.

2017 йилнинг февраль ойида Кадзуёши Миура 50 ёшга тўлганида “Ёкогама” сафида “Матсумото Ямаги”га қарши ўйинда майдонга тушганди. Натижада Стенли Метюзнинг рекордини янгилаган ва профессионал футболда фаолият олиб бораётган энг кекса футболчига айланган.

“Доим шундай ёки бошқа ҳолатда футбол ўйинларида иштирок этаман, деб ўйлайман. Қанча кўп ўйнашимни билмайман. Балки эртага фаолиятимни якунларман, балки кейинги 2–3 йилда. 18 ёшимда Бразилияда биринчи профессионал шартномамни имзолаганимда, бу ёшга қадар ўйнайман деб ўйламагандим. Мен буни уддалай олдим, чунки ҳар йили футболга бор кучимни бердим”, — деганди Миура 2021 йилда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:30, 26.04.2023.
Ўқилди: 1665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz