Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Максим Шацких: "Кубок баҳси бўлгани учун футболчилар эркинроқ ўйнашди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких баҳс хусусида фикрларини билдирди.

"Бугунги ғалабамиз гуруҳдан чиқиш учун муҳим қадам бўлди. Ўйиндан аввал режа қилганимиздек кўп вазиятлар ярата олмагандирмиз, лекин 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси хавф остида бўлди. "Пахтакор"нинг асосий таркиби чемпионат ва кубок баҳсларида ҳам иштирок этмоқда. Футболчилар жисмоний жиҳатдан кўп куч сарфлашмоқда, сабаби ёш футболчилар терма жамоа йиғинига жўнаб кетишган.

Рақибимиз яхши тайёргарлик кўрибди. Улар прессинг қилиб ўйнашга интилишди, лекин биз осонликча ушбу босимдан чиқиб кета олдик. Улар битта голли вазият яратишди ва ўша вазиятда дарвозабонимиз жамоани қутқарди, қолган вазиятларни хавфли демаган бўлардим. Албатта, чемпионат ва кубок баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Мисол учун, бугун ярим финал баҳси бўлганида, йигитлар ўйинга бошқа кайфиятда тайёргарлик кўришар эди. Биринчи учрашув бўлгани сабабли бироз эркинроқ ҳаракат қилдик.Ўйин сифати ёмон бўлмади. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман. Бугун биринчи маротаба гол ўтказиб юбормадик", — деди Шацких.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 06:07, 27.04.2023.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик