Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Фернандо Торрес "Атлетико" ўринбосарлари бош мураббийига айланади

Баҳо:
+ | -

"Атлетико Мадрид"нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес келаси мавсумда "матрасчилар"нинг ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда COPE нашри хабар тарқатмоқда.

Аввалроқ, 39 ёшли мутахассис 2021 йилнинг июнидан бошлаб "Атлетико" ёшлар жамоасида мураббий сифатида ишлаган.

Торрес "Атлетико Мадрид" тарбияланувчиси. Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи Англиянинг “Ливерпуль”, Лондоннинг “Челси”, Италиянинг “Милан” ва Япониянинг “Саган Тосу” клубларида ўйнаган. Торрес 2019 йилда фаолиятини якунлаган.

Торрес Испания терма жамоаси таркибида икки карра Европа чемпиони (2008 ва 2012) ва жаҳон чемпиони (2010) ҳисобланади. "Челси"да ўйнаган испаниялик ҳужумчи 2012 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Торрес икки марта (2013 ва 2018) Европа Лигаси ғолиби бўлган.

Киритилди: 12:20, 28.04.2023.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик