"Арсенал" ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради. Хабарларга кўра, "Челси" юлдузи Мейсон Маунт учун тўпчилар ҳам пойгада иштирок этади. Бунинг учун жамоа бир нечта футболчиларини сотиши керак.
Қайд этилишича, Рейсс Нелсон ва Киран Тирни сотувидан тушган пулга "Арсенал" Маунт харидини амалга оширади. Шунингдек, Микель Артета жамоаси ёзда Гранит Жакани ҳам сотувга қўйиши мумкин.