Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Алешандре Пато умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди, аммо жамоанинг яқин кунларда бўладиган икки учрашувида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Sport Mediaset» нашри хабар тарқатди.
Бундан келиб чиқадики футболчи Европа чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган «Зенит»га қарши учрашувни ҳам ўтказию юборади.
Ҳозирча Патонинг Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган «Интер»га қарши учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда.