Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Барчаси Беллингемнинг "Реал"га трансфери ҳақида

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси финалидан сўнг Жуд Беллингем билан шартнома имзолаганини эълон қилмоқчи.

Cadena SER хабарига кўра, январь ойидан бери "Реал Мадрид" футболчига яқин одамлар билан ўндан ортиқ марта мулоқот қилган. "Боруссия" бу алоқалардан хабардор. Мадридликлар Беллингем атрофидагиларга клуб лойиҳасини тақдим этди ва шартноманинг мумкин бўлган шартлари ҳақида гапирди. Бундан ташқари, Жуд атрофидагилар Вальдебебасдаги "Реал Мадрид" базасига ташриф буюришди ва Мадрид вакиллари билан тушлик қилишди.

"Реал Мадрид" май ойида Беллингем билан шартномани ёпмоқчи, бироқ футболчи трансферини жамоа ўйнаши мумкин бўлган Чемпионлар лигаси финалигача эълон қилмайди. Шу тариқа, мадридликлар турнир финалига чиққан тақдирда, трансфер июнь ойи ўрталарига яқинроқ эълон қилинади.

Беллингемга узоқ муддатли - 5-6 йил муддатга шартнома таклиф қилишмоқда. У жамоадаги энг катта маошлардан бирига эга бўлади, бу Тибо Куртуа ва Винисиус Жуниорникидан бироз пастроқ.

Беллингем учун курашда "Реал"дан ташқари фақат "Манчестер Сити" қолган. У билан нафақат клуб вакиллари, балки Пеп Гвардиола ҳам гаплашган.

Ҳозирда ҳаммаси Беллингемнинг қўлида, "Боруссия" уни яна бир йил сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Апрель ойида у яна Дортмунд вакиллари билан янги шартнома борасида учрашишдан бош тортди.

Олдинроқ Жуд "Реал"га ўтишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди мадридликлар "Боруссия" билан музокараларни бошлайди - 120 миллион евродан ортиқ пул берилмайди.

Жорий мавсумда 19 ёшли ярим ҳимоячи клуб сафида 39 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 6 голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 17:32, 29.04.2023.
Ўқилди: 4521 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.