Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Жон Космина: «Узоқ парвозни гапиришдан маъно йўқ»

Баҳо:
+ | -

"Аделаида Юнайтед" клуби ҳимоячиси Найжел Бугард "Бунёдкор"га қарши жавоб ўйинида майдонга туша олмайди. Боиси, Австралиядаги ўйинда у Камолиддин Мурзоевга нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилганди.

Австралия сайтларининг ёзишича, "Аделаида" Тошкентга 17 нафар футболчи билан ташриф буюради. Улар орасида юртимизга ташриф буюрадиган Жон МакКейн дисквалификация учраган Найжел Бугарднинг ўрнига майдонга тушиш учун асосий номзод ҳисобланади. Бу футболчи чорак финалнинг дастлабки ўйинида жароҳат  туфайли майдонга туша олмаганди.

"Қизиллар" ("Аделаида"ни шундай аташади) ҳозирча Бугарднинг ўрнида МакКейн ёки Энтони Голецдан қайси бири ҳаракат қилишини маълум қилишмаган. Лекин жамоанинг собиқ сардори тажрибалироқ ҳисобланади. МакКейн "Аделаида" сафида сўнгги марта "Нагоя"га қарши нимчорак финал ўйинида майдонга тушганди ва ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилганди.

Жамоа бош мураббийи Жон Косминанинг таъкидлашича, жамоани қийин ўйин кутиб турибди. Лекин гуруҳ босқичи доирасида Тошкентда қўлга киритилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба уларга ёрдам беришига умид қилмоқда.

"Жамоанинг аксарият аъзолари Тошкентда бўлган аввалги ўйинда хам иштирок этишган. Узоқ муддатли парвоз футболнинг ажралмас қисми. Биз бу қийинчиликни енгиб ўта оламиз. Узоқ масофага парвоз ва унинг оқибатида юзага келадиган чарчоқ ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Яхшиси у ёққа яхши етиб олиб, ғалаба ҳақида ўйлаш керак", дейди Космина.

Австралия клуби эрта тонгда йўлга чиқади ва 1 октябь куни Тошкентга етиб келади. "Бунёдкор" ва "Аделаида Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳс 3 октябрь куни соат 19:00да "Жар" стадионида бошланади.

Манба: www.heraldsun.com.au
Киритилди: 14:56, 29.09.2012.
Ўқилди: 4464 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.