Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ЕЧЛ сари кураш авжида. Бугун «қизиллар» ва «шпорлар» ўзаро адоватни ҳал қилиб олиши керак

Баҳо:
+ | -

Бугун 20:30да АПЛ 34-турининг марказий баҳси бўлиб ўтади. Унда «Ливерпуль» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни қабул қилади. Учрашуволди фикр-мулоҳазалар ҳақида қуйида қисқача тўхталамиз. 

«Ливерпуль»

«Қизиллар»нинг фақат чемпионатдаги статистик маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсангиз, жамоа энг омадсиз иккита даврни ўтказганига гувоҳ бўласиз – январдан февралгача ва март ўрталаридан апрелгача. Шу билан бирга, Юрген Клопп шогирдлари сўнгги 5 турда кетма-кет очко тўплашмоқда - бу сегментда жамоа «Челси», «Арсенал» билан дуранг ўйнади, «Лидс», «Ноттингем» ва «Вест Хэм»ни мағлуб этди.

Кўп жиҳатдан «Ливерпуль» кучли бешликка яқин турибди - «Тоттенхэм» билан фарқ бор-йўғи 1 очкони ташкил этади, мерсисайдликлар ҳисобида эса 1 та кўп ўйин бор.

«Қизиллар» еттинчи ўринда қолса ҳам, еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади, аммо ҳалокатли мавсум таассуротларини юмшатиш учун кучли бешликка тезроқ қайтиш керак. «Ливерпул»га мавсум якунида ҳамон кучли бешликдан жой олиш имконини берувчи яна бир омил бор – жамоа етакчилари жароҳатлардан сўнг сафга қайтишди. Аста-секин вингер Луис Диас базага қайтади - колумбиялик октябрь ойидан бери майдонга тушмаяпти. Тьяго Алькантара февраль ойининг бошидан апрель ойининг биринчи ярмигача мавсумни ўтказиб юборди - энди у Диас каби захирадан майдонга тушади. Қолаверса, Клоппнинг ўзи ҳам «қизиллар» одатдаги яхлитлигига қайтишаётганини таъкидлади - бу «Вест Хэм» устидан қозонилган ғалабадан кейин айтилди (2:1):

«Биринчи бўлим менга ёқди, биз жуда яхши ўйнадик, ўйинни назорат қилдик, кейин эса гол ўтказиб юбордик. Аммо улар ўйнашда давом этишди, иккинчи бўлимда ақл бовар қилмайдиган гол уришди. Балки йигитлар оёққа туришаётгандир, менга ўйнаган футболимиз ёқди. Биринчи бўлим сўнгги йиллардаги энг яхши бўлим эди, ишончли ўйнадик. Бу мавсумда одамлар бизни танимайдиган даражада ўйинларни ўтказдик, аммо бугун биз ишонч сақланиб қолганини кўрсатдик ва бундан мамнунман».

Премьер-лиганинг сўнгги турларида «Ливерпул» камида 3 та қийин учрашув ўтказади - ўз майдонида «Фулхэм», «Брентфорд» ва «Астон Вилла»га қарши.

«Ливерпул»нинг тахминий таркиби (4-3-3): Алиссон - Робертсон, ван Дейк, Матип, Александр-Арнольд - Хендерсон, Жонс, Фабиньо - Жота, Гакпо, Салоҳ.

«Тоттенхэм»

«Шпорлар» мавсумни омадли якунлаши ва ҳеч ким уларни кучли бешликдан чиқариб юбормаслигига умидлар анча кўп. Шу билан бирга, жамоанинг Антонио Конте кетганидан кейинги натижалари лондонликларнинг ўрни еврокубоклар зонасидан четда эканлигидан далолат беради. Охирги 5 учрашувда жамоа битта ғалаба қайд этди, бу орада «Ньюкасл»дан йирик мағлубият, «Эвертон» билан дуранг содир бўлган.

32-турдаги муваффақиятсизликнинг бир қисмини «Тоттенхэм»нинг икки марказий ҳимоячи схемасига ўтгани билан изоҳлаш мумкин - бутун мавсум давомида «шпорлар» яхлит учлик билан ўйнаган эди, ўтказиб юборилган голларда эса кўпинча номувофиқликлар кузатилди. Перишич Порро ва ​​Ромеро кетма-кет хатоларга йўл қўйди. Баҳсдан кейин жамоа бош мураббийи сифатида ишлаган Кристиан Стеллини истеъфога чиқарилди. Мураббийлар штаби ҳам у билан бирга кетишди. Мавсум охиригача Райан Мэйсон жамоани бошқарадиган бўлди.

Янги мутахассис темпни яхшироқ бошлади - лондонликлар «Манчестер Юнайтед» билан учрашди ва дуранг ўйнади. Шу билан бирга биринчи бўлим натижаларига кўра «Тоттенхэм» ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборди. Кейинчалик Порро ҳамда Соннинг голлари мағлубиятдан қочиш имконини берди. Балки гап кўпроқ таниш бўлган «3-4-2-1»га қайтиш ҳақидадир - ахир, футболчилар бир йилдан кўпроқ вақт давомида учта марказий ҳимоячи билан ўйнашди.

Бунга параллель равишда янги мураббий танлаш ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Яқинда «Бавария»ни тарк этган Юлиан Нагельсманн устувор вариант сифатида қаралмоқда. Немис мураббийи «Челси» вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борди, аммо улар тезда боши берк кўчага киришди. «Шпорлар» сўнгги турларда «Пэлас», «Вилла», «Брентфорд» ва «Лидс» билан тўқнаш келади. «Шерлар» билан ўйин ҳал қилувчи бўлади - Унаи Эмери шогирдлари худди «Ливерпуль» каби «Тоттенхэм»нинг орқасидан нафас олиб, муттасил қувиб келмоқда.

«Тоттенхэм»нинг тахминий таркиби (3-4-2-1): Льорис - Дайер, Лангле, Ромеро - Перишич, Ҳёйберг, Скипп, Порро - Сон, Кулусевски - Кейн.

«Ливерпуль» «Тоттенхэм»дан жуда катта устунликка эга. Сўнгги 20 та баҳс давомида лондонликлар «қизиллар»ни фақат бир марта - 2017 йил октябрь ойида 4:1 ҳисобида мағлуб этган холос. Ўшанда Алдервейрелд, Орье, Уинкслар «шпорлар» таркибида ўйнарди, Коутиньо, Старриж, Морено ва Миньоле эса «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қиларди.

Мерсисайдликларнинг бу вақтдаги энг йирик ғалабаси 2014 йилнинг март ойида ўз уйида 4:0 ҳисобида қайд этилганди. Гол муаллифлари – Суарес, Коутиньо, Хендерсон, томонидан киритилган бўлса, бир марта автогол бўлган.

Киритилди: 12:17, 30.04.2023.
Ўқилди: 2502 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.