Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ички муҳитида юзага келган салбий хабарлар жамоа ўйинига ҳам таъсир қилмоқда. Жамоа мана кетма-кет учинчи уй учрашувда ҳам ғалаба қозона олмади.
Ўз уйида «Локомотив»ни қабул қилган Лучано Спаллетти шогирдлари жароҳатидан кейинги дастлабки учрашувини ўтказаётган Кришитонинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бу орада «Локомотив» Н‘Дойенинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Кейин «Локо» футболчиси Шишкин ўта шубҳали вазиятда ҳакам томонидан қизил карточка билан «сийланди». Бироқ буларнинг барчаси «Зенит»га ғалаба қозониши учун етарли бўлмади. Натижада «Зенит» 2009 йилдан буён биринчи марта уй учрашувларининг кетма-кет учтасида ғалаба қозона олмади.
РФПЛ. 10-тур
ЗЕНИТ – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:1)
Голлар: Кришито (14) – Н’Дойе (25).
Зенит: Малафеев, Анюков, Алвеш, Ломбертс, Кришито, Зырянов, Широков (Канунников, 78), Файзулин, В.Быстров (Янбаев, 59), Халк, Бухаров (Кержаков, 46).
Локомотив: Крешич, Шишкин, Чорлука, Дюрица, Ешенко, Тарасов, Тигорев, Самедов, Глушаков (Обинна, 57), Григорьев (Циглер, 36), Н’Дойе (Майкон, 72).
Огоҳлантиришлар: Шишкин (6), Алвеш (10), Бухаров (12), Анюков (31), Халк (45), Широков (57), Чорлука (89), Тигорев (90).
Четлатишлар: Анюков (48) - Шишкин (32).