"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Томас Соучек ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради Football Insider.
28 ёшли ярим ҳимоячининг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади, бироқ янги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолган. Манбага кўра, "болғачилар" ёзда Соучекни сотишга тайёр.
Жорий мавсумда чехиялик футболчи жамоа сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













