Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Дин Лижен россиялик рақибини мағлуб этиб, шахмат бўйича Жаҳон чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Дин Лижен Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилган шахмат тожи учун кечган ўйинларда Ян Непомняшийни енгиб, жаҳон чемпионига айланди.

Хитойлик ва россиялик гроссмейстер ўртасидаги 14 партиядан иборат қарама-қаршиликда 7:7 ҳисоби қайд этилди. Тай-брейкда Лижен 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони мақоми 1886 йилдан бери тақдим этилади. Лижен ушбу мақомга эга чиққан тарихдаги 17-шахматчи ва илк хитойлик бўлди.

Бунга қадар чемпионликни қўлга киритган шахматчилар: Александр Алёхин, Михаил Ботвинник, Василий Смислов, Михаил Тал, Тигран Петросян, Борис Спасский, Анатолий Карпов, Гарри Каспаров, Владимир Крамник (барчаси СССР, Россия), Вилгелм Стейниц (Австрия), Эмануил Ласкер (Германия), Хосе Рауль Капабланка (Коста-Рика), Макс Эйве (Нидерландия), Роберт Фишер (АҚШ), Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Магнус Карлсен (Норвегия).

Қайд этиш керак, 1993—2006 йиллар мобайнида жаҳон чемпиони мақоми иккита версия бўйича аниқланган: FIDE ва PCA. 2004 йилда ўзбекистонлик шахматчи Рустам Қосимжонов FIDE талқини бўйича шахмат тожига эга чиққанди.

Аслида шахмат тожи учун беллашувлар амалдаги чемпион ва даъвогарлар мусобақаси ғолиби ўртасида кечади. Бироқ 2013—2023 йиллар мобайнида жаҳон чемпиони мақомини сақлаб турган Магнус Карлсен навбатдаги ҳимоя ўйинида қатнашмаслигини маълум қилганди. Шу боис даъвогарлар мусобақасида 1 ва 2-ўринни қўлга киритган Непомняший ва Лижен шахмат тожи учун кураш олиб борди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:46, 30.04.2023.
Ўқилди: 1334 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.