Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

АПЛ. «Ливерпуль» – «Тоттенхэм»: супер ўйин ва супер камбеклар

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 34-тури доирасида «Ливерпуль» ўз уйида «Тоттенхэм»ни қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқаси ичида мезбонлар "шпорлар" дарвозасига нақ 3та гол уришди! Баҳснинг 3 ва 5-дақиқаларида Жонс ва Диас иккита гол уришган бўлса, 15-дақиқада Салоҳ пенальтидан ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Натижада ўйин тақдири ҳал бўлгандек эди. Аммо...

"Тоттенхэм" аста-секин ўзига кела бошлади ва 39-дақиқада Кейн битта жавоб тўпини киритди. Ҳақиқий драма эса учрашув сўнгида бошлади.

77-дақиқада Сон Хёнг Мин, 90+3-дақиқада эса Ришарлисон "Ливерпуль" дарвозасига йўл топиб, ҳисобни 3:3 кўринишига келтириб қўйишди. Аммо 90+5-дақиқада Диогу Жота "Ливерпуль" тўртинчи голига муаллифлик қилди ва ҳисоб 4:3 кўринишига келди!

Ушбу ғалаба туфайли "Ливерпуль" ўз очколарини 56 тага етказиб, жадвалда 2 поғона кўтарилди ва 5-ўринга чиқиб олди. "Тоттенхэм" эса 54 очко билан 6-қаторга тушди.

АПЛ, 34-тур
Ливерпуль – Тоттенхэм 4:3 (3:1)
Голлар: 1:0 – 3 Жонс, 2:0 – 5 Диас, 3:0 – 15, пенальти Салоҳ, 3:1 – 39 Кейн, 3:2 – 77 Сон Хын Мин, 3:3 – 90+3 Ришарлисон, 4:3 – 90+5 Диогу Жота.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Фабиньо, Жонс (Милнер, 86), Эллиотт (Хендерсон, 63), Салоҳ, Диас (Диогу Жота, 63), Гакпо (Нуньес, 73).
Тоттенхэм – Форстер, Порро (Лукас Моура, 90), Дайер, Дэвис, Ромеро, Перишич (Данжума, 90), Хейбьерг, Кулусевски (Сарр, 66), Скипп (Ришарлисон, 84), Сон Хын Мин, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сон Хёнг Мин (52), Конате (70), Диогу Жота (81), Милнер (90), Ришарлисон (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:34, 30.04.2023.
Ўқилди: 2558 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.