"Бавария" бош директори Оливер Кан жамоанинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Биз ҳаммани танқидий баҳолаймиз, ҳаммасини таҳлил қиламиз. Ҳозир бизда ҳаммаси яхши деб ўйламаймиз. Лекин ҳозир бор эътиборимни 100 фоиз футболга қаратганман. Албатта, келаси йил ҳам шу ердаман. Бир доно мураббий шундай деган эди: "Бавария"га келган ҳар бир киши ўзи нима учун рўйхатдан ўтганини билиши керак. Клуб атрофида ҳар доим кўп гап бўлади, бу одатий ҳол. Аммо бор эътиборимни чемпионатга қаратганман", - дейди Кан.
"Бавария" раҳбарияти 22 май куни бош мураббий Томас Тухель билан учрашади. Учрашувда клуб бош директори Оливер Кан ва спорт директори Ҳасан Салихамиджичнинг тақдири ҳам муҳокама қилинади.