Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

АПЛ. «Ливерпуль» — «Тоттенҳэм» учрашуви рақамларда

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” Англия Премьер лигасининг 34-турида “Тоттенҳэм”ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қуйида учрашувга оид статистика ва рақамлар тақдим этилади.

Сўнгги дақиқаларда гол уришни ёқтирадиган “Ливерпуль”

Диогу Жота “Ливерпуль”нинг 90-дақиқадан кейин урилган 41-ғалаба голига муаллифлик қилди. Бу рекорд ҳисобланади ва “қизиллар” бу борада АПЛдаги бошқа жамоаларни камида 11 та тўпга ортда қолдирмоқда.

Юрген Клопп мураббийлик фаолияти давомида 10 марта “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратди. Шунингдек, Клопп жамоалари “шпорлар” билан 6 та дуранг ва битта мағлубият қайд этган. Немис мутахассисини мағлуб эта олган “Тоттенҳэм”нинг ягона мураббийи Маурисио Почеттино ҳисобланади.

“Ливерпуль” ҳимоячиси Тренд Александер-Арнолд Англия Премьер Лигаси тарихида икки мавсумда кетма-кет бешта учрашувда ассист қайд этган биринчи футболчига айланди. Ҳимоячи аввалроқ 2019 йилда ҳам бундай натижага эришганди.

Мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоа сафидаги 300-ўйинида 184-голини киритди. Мисрлик футболчи Робби Фаулерни (369 ўйинда 183 гол) ортда қолдириб, “Ливерпуль”нинг барча даврлардаги тўпурарлари орасида 6-ўринга кўтарилди.

“Шпорлар”нинг антирекорди, Рунига етиб олган Ҳарри

“Тоттенҳэм” АПЛнинг 2022/23 йилги мавсумида учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида гол ўтказиш бўйича антирекорд қайд этиб турибди. Жамоа 13 марта тезкор гол ўтказиб юборган.

“Тоттенҳэм” футболчиси Сон Ҳён Мин сўнгги 11 та мавсумининг ўнтасида лига ўйинларида 10 та ва ундан кўп гол уришга муваффақ бўлди. Кореялик ҳужумчи фақат 2015/16 йилги мавсумда бу натижани қайд этолмаган.

“Шпорлар” ҳужумчиси Ҳарри Кейн АПЛда гол уриш бўйича Уэйн Рунига етиб олди ва 2-ўринни бўлишиб турибди. Футболчи “Ливерпуль”га қарши ўйинда ўзининг 208-голини киритди. Биринчи ўринда 260 та гол билан Алан Ширер бормоқда.

Шунингдек, фақатгина Ҳарри Кейн ва Алан Ширер Премьер Лиганинг 4 мавсумида 25 тадан ортиқ гол ура олган.

Лондон клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Ришарлисон Англия Премьер Лигаси 2022/23 йилги мавсумида илк голини урди. Қайд этиш керак, футболчи АПЛ жорий мавсумида гол нишонлаш вақтида либосини ечгани учун 2 марта огоҳлантириш олди. Аввалроқ Ришарлисон гол урганидан кейин кийимини ечиб нишонлаган ва сариқ карточка олганди. Бироқ гол офсайд туфайли инобатга олинмаган, карточка эса ўз кучида қолган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:06, 01.05.2023.
Ўқилди: 2257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.