Хавининг фикрича, мунтазам чемпионатлар чиқиб кетиш турнирларидан кўра адолатлироқ.
"Мен имкон қадар тезроқ лигада ғалаба қозонишни хоҳлайман. Бу клуб, ходимлар ва футболчилар учун муҳим. Қаерда бўлишидан қатъий назар, чемпионликни қўлга киритишимиз керак. Биз ўзимизни назорат қиладиган нарсага эътибор қаратишимиз керак.
Шу пайтгача биз бир жамоа, бир оила бўлганимиз учун етакчи бўлиб келганмиз. Барча футболчилар жамоани биринчи ўринга қўйишди. Шу тариқа, биз Суперкубокни қўлга киритдик ва Мадриддан 11 очко олдинга ўтиб кетдик.
"Реал"ни ўтган йили чемпион бўлганида табриклаган эдик. Футбол мутахассислари сифатида биламизки, лигани одатда энг яхши клублар ютади. Чиқиб кетиш турнирлари мунтазам мавсумга қараганда адолатсизроқ. Биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ, аммо Анчелоттининг сўзларини қадрлайман" - деди Хави.