Мадриднинг «Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега яна қизиқа бошлади. "Қироллик клуби" икки сабабга кўра 24 ёшли футболчи ўз сафига олиб келмоқчи.
Биринчидан, Мбаппенинг ўзи «Реал»га ўтишни истамоқда ва ўзини қўйиб юборишлари учун «ПСЖ» раҳбариятига босим ўтказмоқчи.
Иккинчидан, таъмирдан чиқарилган «Сантьяго Бернабеу» очилиши олдидан Флорентино Пересга топ-трансфер керак.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 2022 йилнинг ёзида бепл агент сифатида «Реал» ўтиши мумкин эди. Аммо у парижликлар билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Унинг "ПСЖ" билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади.