Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Туркиядаги сайловлар сабаб Чемпионлар Лигаси финали қаторасига тўртинчи марта кўчирилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган. Лекин "The Independent" нашрининг хабар беришича, УЕФА финални Истанбулдан бошқа шаҳарга кўчиришни истисно қилмаяпти. Бунга сабаб Туркиядаги президентлик сайловлари бўлиши мумкин.

Сайловлар билан боғлиқ вазият финалга қандай таъсир қилади?

14 май куни Туркияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади, номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз олмаса 28 май куни сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. 10 июнь куни эса Истанбулдаги “Олимпия” стадионида Чемпионлар Лигаси финали бўлиб ўтиши керак.

Асосий хавотирлар сайлов натижалари билан боғлиқ намойишлар ва тартибсизликлардан бўлмоқда. Президентлик лавозими учун Туркиянинг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон курашмоқда. “Халқ алянси” партиясидан Камол Қиличдарўғли эса унинг асосий рақиби ҳисобланади.

Эрдўғон фаворитлик статусини йўқотган бўлиши мумкин

Эрдўғон 2014 йилдан бери Туркия президенти ҳисобланади. 2023 йилнинг баҳорида унинг позицияси унчалик кучли эмаслиги маълум бўлди. Сўровномаларга кўра, Камол Қиличдарўғли кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда. Қайд этилишича, Эрдўғонни қўллаб-қувватлаш февраль ойидаги зилзилалардан сўнг камайган. Мамлакат аҳолиси ҳукуматнинг фалокатга нисбатан секин реакциясидан норози бўлган.

Масалан, Aksoy Research сўровномаларининг кўрсатишича, Қиличдарўғлини 55,6 фоиз, Эрдўғонни эса 44,4 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлаган. Alf Research компаниясининг сўровномаларида ҳам мухолиф партия 55,1 фоизга 44,9 фоиз натижа билан устунлик қайд этган.

Аввалги сайловлар 2018 йилнинг 24 июнида ўтказилган ва унда Эрдўғон 52,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

Туркияда ҳақиқатдан ҳам норозилик намойишлари бўлиши мумкинми?

Мамлакатда жиддий тартибсизликлар бундан 10 йил аввал бўлганди. Унда намойишлар ҳукуматнинг Истанбул марказидаги боғни бузиш ҳақидаги қарори сабаб деярли бутун ёз давом этганди. Айни вақтда бундай катта миқёсда тартибсизликлар бўлмаса-да, 2023 йилнинг февралидаги каби тўқнашувлар кузатилиб туради. Февраль ойидаги зилзилалардан кейин шокка тушган одамлар ҳукуматни секин реакция қилишда айблади. Шунингдек, полиция билан тўқнашувлар бўлди.

Туркия ҳукумати сайловлардан аввал хавотирга тушмоқда. Ноябрь ойида Истанбулдаги теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Шундан сўнг АҚШ элчихонаси Туркияда яшовчи америкаликларга мурожаат қилиб, гавжум жойлардан узоқроқ бўлишга чақирганди.

Олдинги финаллар қандай кўчирилган?

Чемпионлар Лигасининг ўз белгиланган вақтида ўтказилган сўнгги финали 2019 йилда Мадриднинг “Атлетико” жамоаси стадионида бўлиб ўтган. Унда “Ливерпуль” “Тоттенҳэм”ни мағлуб этганди. Юрген Клопп эса фаолиятида илк бор Еврокубок ғолибига айланганди.

Кейинги барча финаллар кўчирилган:

2020 йилнинг 30 майида Чемпионлар Лигаси финали Истанбулда ўтказилиши керак эди. Лекин бунга пандемия ҳалақит қилди. Финал 3 ойдан кейин Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда “Бавария” “ПСЖ”ни мағлуб этганди.

Пандемия туфайли финаллар бир йилга сурилди. Шунинг учун истанбулликлар 2021 йилгача кутишга мажбур бўлди. Аммо Туркиядаги оғир эпидемиологик вазият туфайли инглиз клублари уйга қайтгач, 2 ҳафта карантинда ўтириши керак эди (Туркия Буюк Британиянинг қизил рўйхатида эди). Англия футбол ассоциацияси ҳолатни УЕФА билан ҳал қилди. “Челси” ва “Манчестер Сити” финални Португалияда “Порту”нинг “Драгау” стадионида ўтказди.

Чемпионлар Лигасининг финали 2022 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиши керак эди. Бироқ якунда финалга Париж шаҳри мезбонлик қилди ва унда “Реал Мадрид” “Ливерпуль”ни мағлуб этди.

Аслида ЕЧЛ финали Истанбулда 2020 йилда ўтказилиши керак эди. Бироқ тахминлар тўғри чиқса 2023 йилда ҳам финалга бошқа шаҳар мезбонлик қилиши мумкин.

Чемпионлар Лигаси финалида 2024 йилда Лондон шаҳридаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади. Маълумот учун 2011 ва 2013 йилларда ҳам финаллар “Уэмбли”да ўтган. 2025 йилда эса ЕЧЛ финалига “Альянц Арена” мезбонлик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:05, 02.05.2023.
Ўқилди: 1980 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.