"Вольфсбург" ва "Барселона" 2022/23 йилги мавсумда аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди.
Немис клуби ярим финалда “Арсенал”дан (5:4, 2:2), каталонияликлар эса “Челси”дан (2:1, 1:0 ) устун келишди.
Учрашув 3 июнь куни Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бўлиб ўтади.
"Барселона" кетма-кет учинчи мавсум финалга чиқди, 2020/21 йилги мавсумда жамоа "Челси"ни мағлуб этиб чемпион бўлди ва ундан аввалги йили "Лион"га мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар сафида аёллар ўртасидаги "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби Алекция Путельяс тўп суради.