Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

А серия. Шомуродов ассист қайд этган ўйинда «Специя» сафарда «Аталанта»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг жорий мавсумида кучли тўртликка кириш учун ҳаракат қилаётган «Аталанта» бугун ўз майдонида «Специя»ни қабул қилиб, жуда қийин ғалабага эришди.

Баҳснинг 18-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Шомуродов бошлаб берган ҳужумни жамоадоши давом эттирди ҳамда Гясий яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Учрашувинг 32-дақиқасида эса бергамоликлар ҳисобни тенглаштиришди. Де Рон томонидан йўлланган зарбани "Специя" посбони қайтара олмади.

"Аталанта" иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасини жуда кучли ўтказди ва иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 64-дақиқасида эса Шомуродовнинг саъй-ҳаракатлари эвазига "Специя"га иккинчи голни урди: ҳамюртимиз рақибдан тўпни олиб қўйди ҳамда чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдонига кираётган жамоадошига узатма берди. Бурабия аниқ зарба билан дарвозани забт этди.

Шундан сўнг ташаббус "Специя" томонига ўтди. Жамоа ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди. Бир вазиятда тўп тўсинга тегиб қайтди.

"Аталанта" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 58тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да жадвалда 4-ўринга кўтарилди. "Специя" эса 27 очко билан 17-поғонада қолди.

Италия чемпионати, 33-тур
Аталанта – Специя 3:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 18 Гясий, 1:1 – 32 де Рон, 2:1 – 48 Дзаппакоста, 3:1 – 54 Муриэль, 3:2 – 64 Бурабия.
Аталанта – Муссо, Дзаппакоста, Толои, Джимшити, Скальвини (Паломино, 67; Демирал, 83), Мэле (Соппи, 90), де Рон, Пашалич (Эдерсон, 67), Копмейнерс, Сапата, Муриэль (Бога, 67).
Специя – Дронговски, Амьян (Феррер, 66), Николау, Висьневски, Реца, Ампаду (Экдаль, 57), Бастони (Эспозито, 57), Бурабия (Верде, 83), Агудело (Кроллис, 83), Гясий, Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Ампаду (38), Бастони (40), Агудело (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:01, 03.05.2023.
Ўқилди: 2785 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.