Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Онлайн викторина-10» бошланмоқда!

Баҳо:
+ | -

"Онлайн викторина" соат 17:00да бошланади ва 2 соат давом этади. Қуйидаги бугунги танлов учун тузиб чиқилган саволлар рўйхати келтирилмоқда. Жавоблар вариантлари эса "Онлайн викторина" саҳифасида берилади.

Совринли бўлган ушбу танловда қуйидаги ҳаволалар орқали иштирок этиш мумкин: мобил-версия ва веб-версия.

"Онлайн викторина-10" саволлари:

1. Пассив ўйиндан ташқари ҳолатда турган футболчи тўп олдинга етказилгандан кейин тўпга эгалик қилмади ва тўп учун курашмади. Ҳимоячи эса тўпни эгаллаб олиб, тўпни шеригига етказмоқчи бўлиб, пассив офсайдда турган футболчига бериб қўйди. Ҳужумчи эса гол урди. Ҳакамнинг қарори?

2. Дарвозабон рақибнинг олис масофадан тепган тўпини ушлаб олди. Кейин эса уни ерга ташлади. Шу пайт ҳужумчининг ўзи томон югуриб келаётганини кўриб, тўпни яна қайта қўлига ушлаб олди. Дарвозабон тўпни дастлаб қўлига ушлаган пайтдан бошлаб, яна такроран қўлига олгунича ҳали 6 сония вақт ўтмаганди. Ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?

3. Ўйин давом этмоқда ва тўп жарима майдончасидан ташқарида. Шу пайтда жарима майдончасининг ичида ҳимоячи ҳужумчининг юзига тупурганини ҳакам кўриб қолди. Ҳакам қандай қарорга келади?

4. Ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвоза томон зарба берди. Кейин эса дарвозабон уни қўли билан чалиб йиқитди. Тўп дарвоза томон эмас, дарвозанинг ёнидан ўтиб кетаётганини кўрган ҳимоячи тўпни эгаллаб олиб, ўз дарвозасига гол урди. Бундан мақсад: жамоа йирик ҳисобда ютаётгани учун ўз дарвозасига гол уриш орқали дарвозабоннинг майдондан четлатилишдан асраб қолиш эди. Ҳакамнинг қарори?

5. Жонли деворда турган футболчи ҳали тўп тепилмасидан аввал олдинга югуриб чиқди. Тўп эса унга тегиб, рекошет ҳолатида дарвозага кирди. Ҳакамнинг қарори?

6. Ҳимоячи ўз дарвозабонига тўпни ноқулай равишда узатди ва тўп дарвозага кириб кетаётганида дарвозабон қўл билан уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?

7. Ҳужумчи тўп учун баланд сакради ва тасодифан қўли билан жамоадошининг елкасига суянганча гол урди. Ҳакамнинг қарори?

8. Ёмғирли ҳавода ўтаётган ўйинда ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Даврозабон эса унга халал бериш мақсадида тўпланиб қолган сувни ҳужумчига соча бошлади. Сув футболчига тегмади, аммо ўз навбатида ҳужумчи гол ура олмади (зарба ноаниқ чиқди). Бу вазиятга ҳакам қай тариқа аралашади?

9. Ҳимоячи ўз дарвозасига гол уриб қўйганидан хижолат чекиб, захира ўриндиғига қараб югуриб борди. Йўл-йўлакай у футболкасини кўтариб, юзини мухлислардан беркитди. Ҳакам уни огоҳлантириши керакми?

10. Жарима майдончаси ичида ҳужумчини йиқитишди, аммо тўп бўш дарвоза қаршисида турган шеригига бориб тушди. Футболчи бўш дарвозага зарба бериш ўрнига тўпга тегмади ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бундан кўриниб турибдики, футболчи пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритиш билан биргаликда рақиб футболчиларидан бири четлатилишини истади. Ҳакамнинг қарори?

11. Битта сариқ карточкаси бор футболчи голни нишонлаш мақсадида майдон четида тўп узатиб турадиган боланинг қўлидан тўпни олиб, мухлислар томон тепиб юборди. Гол ўтказиб юборган жамоа футболчилари эса иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатишни сўрашмоқда. Ҳакамнинг қарори?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:56, 01.10.2012.
Ўқилди: 4467 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.