Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Влахович Холанднинг натижасига эришди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Лечче»га қарши ўйинда (2:1) сербиялик ҳужумчи Душан Влахович гол урди.

Статистик маълумотларга кўра, у 21-асрда туғилган ва 60 та голлик довондан ўтган иккинчи футболчига айланди. Натижалар Европанинг кучли 5 лигасига кўра олинган, дея хабар беради А Серия матбуот хизмати. Бу натижага илк бор «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд эришган.

Влахович Италия чемпионатида 2018/2019 йилги мавсумдан бошлаб ўйнайди. У Белграднинг «Партизан» клубидан «Фиорентина»га ўтган эди. Ҳужумчи 2022 йилнинг январида «Ювентус»га ўтган. «Бинафшаранглар» сафида Влахович 98 ўйинда 44 та, «кекса синёра» сафида эса 39 та ўйинда 16 та гол урган.

22 ёшли Холанд «Боруссия Дортмунд» сафида 67 та ўйинда 62 та гол ва «Манчестер Сити» сафида Премьер-лиганинг 30 та ўйинида 34 та гол урган.

Киритилди: 01:15, 04.05.2023.
Ўқилди: 1294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.