Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна". Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг 9-тур баҳсларига старт берилади. Эртага эса “Андижон” Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Жиззахнинг “Сўғдиёна”сини қабул қилади.

“Сўғдиёна” 7 та турдан кейин 1 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубият қайд этиб, 5 очко билан турнир жадвалида 11-поғонада бормоқда.

Ёдингизда бўлса, “Сўғдиёна” Ёрқин Назаров бошчилигида чемпионатга киришди. 4-турда Наманганда “Навбаҳор”га 3:0 ҳисобида имконият бой берилгач, Назаров истеъфога чиқарилди ва ўрнига “Бунёдкор”нинг собиқ бош мураббийи Иван Бошкович тайинланди.

Бевосита “Андижон” ва “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлар тарихига тўхталадиган бўлсак, эртанги баҳс жамоаларнинг 45-тўқнашувига айланади.

Бунгача бўлиб ўтган 44 та баҳснинг 16 тасида “Андижон” ғалаба қозонган. “Сўғдиёна” эса 17 та учрашувда устунликка эришган. Яна 11 та ўйинда кучлар тенг келиб қолган. Тўплар нисбати 62\63 жиззахликлар фойдасига. Кўриб турганингиздек, статистик рақамлар бўйича имкониятлар деярли тенг.

Жамоалар сўнгги марта 2021 йилги мавсумда куч синашишган. Биринчи даврада Жиззахда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Андижонда эса ҳисоб очилмаган – 0:0. “Андижон” “Сўғдиёна”ни сўнгги бор 2016 йилги чемпионатда мағлуб этган. 23 апрель санасида Андижонда ўтказилган баҳсда йирик 3:0 ҳисоби қайд этилган.

 

Киритилди: 14:36, 04.05.2023.
Ўқилди: 1446 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.