Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Астон Вилла" Ферран учун 55+10 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Ферран Торрес "Астон Вилла"га ўтиши мумкин.

Marca хабарига кўра, инглиз клуби ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Улар Торрес ва "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда. Бу футболчилар учун бирмингемликлар жами 100 миллион евродан кўпроқ пул тўлашга тайёр.

"Барселона" спорт директори Матеу Алемани жорий мавсумдан кейин "Астон Вилла"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, Алемани ҳам, Бирмингем жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери ҳам Торресни жуда иқтидорли футболчи деб билишади ва унинг "Астон Вилла"да юқори савиядаги футбол намойиш эта олишига ишонишади.

Тахминларга кўра, "Вилла" Ферран учун "Манчестер Сити"дан трансфер қилинганида "Барса" унга тўлаган пулга тенг миқдорда тўлашга тайёр. Британияликлар 55 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бу миқдор бонуслар билан бирга 65 миллион еврогача ўсиши мумкин.

Бироқ футболчининг ўзи "блауграна"ни тарк этишни истамаяпти ва Хавига Испания жамоасида келажаги борлигини исботламоқчи. Бироқ, "Барселона" молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилиш учун ёзги трансфер ойнасида баъзи ўйинчиларни сотиши керак.

Торрес жорий мавсум Ла Лигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:24, 05.05.2023.
Ўқилди: 1622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.