"Тоттенхэм" клуби "Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер учун курашга қўшилди. Бу ҳақда 90 min нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Ливерпуль" пойгада пешқадамлик қилмоқда, аммо "Манчестер Юнайтед" ҳам трансфер имкониятини сақлаб қолган.
Макаллистер аввалроқ "Брайтон" раҳбариятига келаси ёзда жамоани тарк этишини маълум қилган эди. Қолаверса, жаҳон чемпиони мавсум бошланишига тайёргарлик кўриш учун трансфер ойнасининг биринчи ойидаёқ ўзига янги клуб топмоқчи.
Макаллистер жорий мавсумда Премьер-лигада 9 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 24 ёшли ярим ҳимоячи "чайқалар" сафида тўртинчи мавсумини ўтказмоқда.