Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Вест Хэм" Райсни камида 100 миллион еврога сотмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Деклан Райснинг трансфер нархи борасида бир қарорга келди.

ESPN нашри хабарига кўра, "болғачилар" ярим ҳимоячини сотишдан 114 миллион евро ишлаб олмоқчи. Манбанинг ёзишича, клуб раҳбарияти бу суммани 100 миллион еврогача тушириши мумкин.

Англиялик ярим ҳимоячига даъвогарлар орасида қуйидаги клублар бор: "Арсенал", "Ливерпуль", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед".

Деклан 2017 йилнинг июлидан бери "Вест Хэм"да ўйнамоқда. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Деклан жорий мавсумда Премьер-лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:15, 06.05.2023.
Ўқилди: 1773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.