Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Дилшод Нуралиев: «Эронга қарши ўйинда самарадорлигимиз юқори бўлади»

Баҳо:
+1 | -

Бугун ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан жамоалар бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Дилшод Нуралиев ярим финалда қайси жамоа билан учрашишнинг аҳамияти йўқ эканини таъкидлаб ўтди.

"Мусобақанинг ушбу босқичида у ёки бу жамоага устунлик бериб бўлмайди. Эрон яхши ўйин кўрсатади. Боз устига, эртага мухлислар уларни кучли қўллаб-қувватлашади. Лекин ишончим комил, Эронга қарши ярим финал ўйинида чорак финалда Кореяга қарши ўйинга нисбатан самарадорлигимиз юқори бўлади", дейди Нуралиев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чорак финалда Корея дарвозасини 64-дақиқада ишғол қилди. Ўйинга қўшиб берилган қўшимча дақиқада эса Хванг Хи Чан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Пенальтилар сериясида эса омад ўзбекларга кулиб боқди. Тақдир тақозоси туфайли 5та гол билан мусобақа тўпурари бўлиб турган Хванг Чи Хан пенальтилар сериясида гол ура олмади.

"Биз ўйинни асосий вақтда ўз фойдамизга ҳал қилмоқчи бўлгандик. Агар иккинчи бўлимда юзага келган имкониятлардан фойдалана олганимизда, асосий вақтнинг ўзида ғалаба қозонган бўлардик. Шундай бўлса-да, Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан хурсандман. Биз энди мусобақада ғолиб чиқмоқчимиз", дейди ўсмирларимиз бош мураббийи.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 21:52, 02.10.2012.
Ўқилди: 5458 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.