Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Куртуа: "Қисқа вақт ичида барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритиш қийин"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг Испания кубогидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Финал учрашувида “қаймоқранглилар” “Осасуна”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

“Қисқа вақт ичида барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритиш қийин. Биз Испания кубогини қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Бу ғалаба жуда муҳим, биз бу кубокни қадрлаймиз. Бу ғалаба бизга Чемпионлар лигаси олдидан ижобий туртки беради. "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан яхши тикланишимиз керак", - дея бельгиялик дарвозабон Marca нашрига.

"Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги илк ўйин 9 май сешанба куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:11, 07.05.2023.
Ўқилди: 1143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.