Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Кейн рекорд ўрнатишда давом этади

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 35-турида “Тоттенхэм” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни мағлуб этди. Дербидаги ягона голни Харри Кейн киритди. Ҳужумчи Педро Порронинг узатмасидан кейин гол урди. Бу гол ҳужумчи учун Премьер-лигадаги жорий мавсумдаги 26-гол ва боши билан урган ўнинчи гол бўлди.

Шундай қилиб, Харри яна бир рекорд ўрнатди. Лига тарихида ҳеч ким бир мавсумда боши билан ўнта гол уришга муваффақ бўлмаган. Собиқ рекордчи Дункан Фергюсон эди, у 1997/1998 йилги мавсумда шу тарзда тўққиз марта тўп киритган.

Бундан ташқари, Кейн яна бир ютуғи билан ажралиб турди: у Премьер-лига тарихидаги голлар сони бўйича иккинчи ўринга чиқди - 209 гол. "Тоттенхэм" ҳужумчиси АПЛда 208 та гол урган Уейн Рунидан ўзиб кетди. Энг яхши тўпурар Алан Ширер бўлиб қолмоқда 260 гол.

Кейн 2023 йилда бир нечта рекордларни ўрнатишга улгурди. Февраль ойида ҳужумчи лондонликлар сафидаги 267-голини уриб, “Тоттенхэм” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди (ҳозир бу голлар сони 276 тага етди). Аввалги рекорд 1961 йилдан 1970 йилгача клубда ўйнаган Жимми Гривзга тегишли эди.

2023 йилнинг март ойида Кейн Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга ҳам айланди. Ҳужумчи италияликларга қарши ўйинда терма жамоа сафидаги 54-голини урди (бундан олдин Руни энг кўп гол урган эди). Ҳозир Кейн Англия терма жамоаси сафида 55 та голга эга.

Ҳужумчининг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Инглиз ОАВлари клуб келишувни узайтиришга ҳаракат қилаётганини хабар қилишди. Агар бу амалга ошмаса, лондонликлар сардорини сотишга мажбур бўлади. Даъвогарлар орасида "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" ҳам бор.

Киритилди: 14:58, 07.05.2023.
Ўқилди: 1651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.