Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» «Вест Хэм»га ютқазиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини хавф остига қўйди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 35-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Вест Хэм» клуби меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувдаги ягона гол Давид де Хеанинг хатоси туфайли урилди. Бенрахма томонидан 22 метрлардан йўлланган унча кучли бўлмаган зарбани испаниялик посбон қўлларидан чиқариб юборди ва тўп дарвозага кириб кетди.

"МЮ" мағлубиятли лойиқмиди? Йўқ. Чунки, жамоа жуда кўп вазиятларни юзага келтирди. Тўп "Вест Хэм" дарвозаси устунига теккан пайт ҳам бўлди. Аммо бу кеча Тен Хаг шогирдларига гол уриш насиб этмади.

Натижада "МЮ" 63 очко билан жадвалда 4-ўринда қолди. Бешинчи поғонадаги "Ливерпуль" ҳисобида 62 очко бор. Аммо манкунианликлар ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.

Англия чемпионати, 35-тур
Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 27 Бенрахма.
Вест Хэм – Фабианьски, Керер, Огбонна, Агерд, Крессуэлл (Эмерсон, 90), Соучек, Райс, Лукас Пакета (Даунс, 90), Бенрахма (Форнальс, 87), Боуэн, Антонио (Джонсон, 90).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака (Диогу Далот, 87), Шоу, Линделеф, Маласиа (Фред, 88), Эриксен (Забитцер, 74), Каземиро, Бруну Фернандеш, Антони (Санчо, 74), Вегорст (Марсьяль, 57), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Маласиа (36), Уан-Биссака (64).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:31, 08.05.2023.
Ўқилди: 15181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик