«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель клубдан «Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембелени сотиб олишни сўради, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбанинг хабарига кўра, Тухель Дембелени ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Садио Манега ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Агар «Барселона» ҳужумчи билан шартномани узайтира олмаса, «Бавария» Дембелени сотиб олишга жиддий қизиқиш билдиради.