Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 2-0 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Азиз Ғаниев БАА чемпионига айланди. У ҳал қилувчи ўйинда гол урди (видео)

Баҳо:
+ | -

Дубайнинг “Шабоб ал-Аҳли” клуби БАА чемпионатининг 25-турида “Бани-Яс”ни мағлуб этди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай дубайликлар Азиз Ғаниевнинг голидан кейин мувозанатни тиклади. Уч дақиқа ўтиб Яҳё ал-Ғассоний “Шабоб”га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа “Шабоб ал-Аҳли” чемпионат тугашига бир тур қолганда чемпионлик масаласини ҳал қилди. Дубай клуби иккинчи ўриндаги “Ал-Айн”ни уч очкога ортда қолдирмоқда ва ўзаро ўйинлардаги устунлик эвазига муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев жорий мавсум лига доирасида 25 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллиф бўлди.

Уч йилдан бери БАА клуби сафини ҳимоя қилаётган Ғаниев жамоаси билан илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бунга қадар у “Шабоб” билан БАА президенти кубоги, Лига кубоги ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққанди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:58, 08.05.2023.
Ўқилди: 13427 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик