"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау жароҳати туфайли сафдан чиқди. Португалиялик футболчи А Серия шанба куни бўлиб ўтган "Лацио"га қарши ўйинда жароҳат олганди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, Леау Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалида "Интер"га қарши ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор. Жароҳат унчалик жиддий эмас, аммо шифокорлар яқин кунларда футболчининг аҳволини диққат билан кузатиб боришади. Леаунинг чоршанба куни ўйнаши ҳақидаги қарор сўнгги дақиқада қабул қилинади.
Аввалроқ, Леаунинг ўзи яқин орада ўз сафга қайтишини маълум қилганди.
"Милан" - "Интер" учрашуви 10 май куни Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.