Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Дзюдо бўйича ЖЧ. Иккинчи кун, иккинчи медаль!

Баҳо:
+ | -

Дзюдо бўйича Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамосининг ғазнаси яна бир медаль билан бойиди. -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз қизиқарли кечган финал беллашувида япониялик Ута Абега имконоятни бой берди. Бу Келдиёрованинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қўлга киритган илк медали ҳисобланади. Шу билан бирга у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси учун ҳам қимматли рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Диёра бугунги баҳсларни иккинчи даврадан бошлаб, дастлаб испаниялик рақибини мағлубиятга учратди. Учинчи босқичда у билан тўқнаш келиши кутилган нариги жуфтликдаги ҳар икки спортчи ҳам дисквалификация қилингач, Келдиёрова чорак финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Ярим финал остонасида исроиллик Гефен Примо, финал йўлида эса венгриялик Река Пупп ҳам мағлуб этилганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Дилшодбек Баратов (-60 кг) ҳам терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални тақдим қилган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:58, 08.05.2023.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.