"ПСЖ" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси "Лауреус" томонидан йилнинг энг яхши спортчиси совринини қўлга киритди.
Бугун, 8 май куни 2022-2023 йилларда спортдаги ютуқлар учун бериладиган Laureus World Sports Awards 2023 мукофоти топширилди.
2022 йилда Месси Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланди. Қатарда у 7та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.