Суперлигада кеча 9-тур ўйинлари якунланди. Қуйида ушбу турдан сўнг тўпурарлар жадвалидаги ҳолат билан танишишингиз мумкин.
"Пахтакор" етакчиси Драган Черан 8 та гол билан яққол пушқадам. Рубен Хебай ("Андижон"), Хуршид Ғиёсов (ОКМК), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф") ва Силванус Нимели ("Сурхон") ҳисобида эса 4 тадан гол бор.