АПЛдек энг кучли чемпионатда 100дан ортиқ голларни урган, шунингдек, лиганинг энг моҳир дарвозабони унвонига сазовор бўлган футболчилар орасида ЕЧЛдек энг нуфузли клуб турнирида иштирок этиш бахтига мушарраф бўлмаганлари ҳам йўқ эмас.
Ишониш қийин, лекин бу ҳақиқат. Қуйидаги материал ана шу армонли афсоналар ҳақида.
Дарвозабон - Невилл Саутхолл
Қайиқчи, ёрдамчи ишчи, фаррош, чиқинди ташувчиси - футбол оламига кириб келгунига қадар Катта Нев турли-туман оддий ишлар билан шуғулланган, якунда Британия футболининг ёрқин афсоналаридан бирига айланди. Афсуски, «Йил ўйинчиси» сифатида эътироф этилган «Эвертон» дарвозабонининг энг очилган даври Хейзель фожиаси туфайли инглиз клубларига халқаро мусобақаларда қатнашиш таъқиқланган пайтга тўғри келди. Бироқ Саутхолл ҳозир ўз мухлисларига «Твиттер»даги нуфузли танқидчи сифатида танилмоқда.
Ўнг қанот ҳимоячиси - Стивен Карр
Очиғини айтганда, ҳимоя чизиғи - муаммоли позиция. Уйда хотиржам ўтириб олиб, жамоангизнинг ўнг қанот ҳимоясидаги Стив Уотсон ёки Аарон Хьюзнинг устунликлари хусусида мулоҳаза юритсангиз, муаммолар етарли эканлигини тушуниб етасиз. Айниқса, ҳамроҳингиз FFT вакили бўлса. Бу футболчи 10 йил «Тоттенхэм» сафида тўп суриб, «тақачилар»нинг савияли жамоага айланишига муносиб ҳисса қўшди ва 2004 йилда «Ньюкасл»га ўтиб кетди. Шу сабабли ЕЧЛдан йироқ бўлди.
Марказий ҳимоячи - Гарет Саутгейт
Англия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи - очиқ юзли, одобли ва хушмуомала инсон. Диққат-эътибор билан қулоқ солсангиз, «Кристал Пэлас», «Астон Вилла», «Мидлсбро» жамоаларининг собиқ ҳимоячиси УЕФА Кубоги доирасидаги 32та учрашув ҳақида ёқимли фикрларини эшитасиз. Саутгейтнинг ихчам услуби Европа футболига жуда мос тушганди, аммо ЕЧЛда майдонга тушиш насиб этмади.
Марказий ҳимоячи - Пол МакГрат
PFA таснифи бўйича АПЛнинг 1992|1993 йиллар мавсумидаги биринчи рақамли футболчиси тиззасидаги сурункали хасталик туфайли шу қадар узоқ вақт машғулотларда қатнаша олмадики, Алекс Фергюсон унга 100 000 фунтлик нафақа пакетини ҳадя этди. Бироқ Ирландия терма жамоасининг аъзоси «МЮ»га эмас, балки «Астон Вилла»га йўл олди, узоқроқ тўп суриш учун ичкилик иллатидан воз кечди. Лекин «МЮ» билан ЕЧЛда тўп суриш имкониятини ҳам йўққа чиқарди.
Чап қанот ҳимоячиси - Лейтон Бейнс
Биз ҳам аввал ишонмагандик, фақат энди билдик: Бейнс нуфузли турнирнинг саралаш босқичида майдонга тушиш ҳам насиб этмаган экан. Ваҳоланки, «Эвертон» янги асрнинг дастлабки йилларида АПЛ етакчилари сафида юрганди. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам лиганинг барқарор ўйинчиларидан бири бўлган Баззада Дэвид Мойес ортидан «МЮ»га йўл олиш ва ЕЧЛда ўйнаш имконияти бор эди. Бироқ у собиқ устозининг таклифини рад этди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи - Мэтт Ле Тиссье
Машғулотларга бориб келиш чоғида колбаса ва тухум танаввулига одатланиб қолган иқтидорли плеймейкер ўзининг 16 йиллик фаолиятини номдор клубларнинг чорловларини рад этган ҳолда «Саутгемптон»да ўтказди. «Оиламиз футболга маҳлиё бўлиб қолганди. Биз ҳар ҳафта АПЛнинг энг сара лавҳалари ва Мэттнинг ажойиб голларини томоша қилардик», - деганди Хави 2016 йилда FFT вакилига. Тенги йўқ сардорни ЕЧЛдан кўра болаликдаги Le Tiss кўпроқ қизиқтирган бўлса, не ажаб.
Қанот ярим ҳимоячиси - Даррен Роберт Андертон
Андертон 18 йиллик фаолиятида «Портсмут», «Тоттенхэм» ва Англия терма жамоаси либосларида 600дан ортиқ учрашувларда майдонга тушди. Фергюсоннинг таклифини қабул қилганида, ЕЧЛда албатта иштирок этган бўларди. Якунда қанот ярим ҳимоячиси қитъа миқёсидаги мусобақаларда бир дақиқа ҳам кўриниш бермади.
Ярим ҳимоячи-ҳужумчи - Клинт Демпси
АПЛ тарихида ноёб иқтидорлар етарли бўлган, лекин уларнинг кўпчилиги америкалик касбдошларидек самарали тўп сура олишмаган. Демпси «Фулхэм» ва «Тоттенхэм»даги 275та ўйинда 75та гол урган, ЕЛда финалгача кўтарилган, аммо «тақачилар»нинг ЕЧЛдаги иштирокидан четда қолганди.
Ҳужумчи - Паоло Ди Канио
Дарҳақиқат, на «Шеффилд Уэнсдей», «Вест Хэм» ва «Чарлтон» ва на «Селтик», «Лацио», «Милан» ёки «Ювентус»да Паолога энг нуфузли мусобақада тўп суриш насиб этди. Италиялик афсона 1993 йилда УЕФА Кубогининг «Боруссия Дортмунд»га қарши иккала финал баҳсида «Ювентус» захирасидан майдонга тушиб совриндор бўлган, 1995 йилда «Милан» сафида УЕФА Суперкубоги соҳибига айланган, лекин ЕЧЛ унга ҳам армон бўлиб қолганди.
Ҳужумчи - Ян Райт
«Арсенал»даги зафарли 1997|1998 йиллар мавсуми якунида «Вест Хэм»га сотиб юборилган афсонага шундан кейин бирорта халқаро турнирда майдонга тушиш насиб этмади, 1994 йилда қўлга киритилган УЕФА Кубоги Райтнинг охирги соврини бўлиб қолди.
Ҳужумчи - Лес Фердинанд
Рицарлик унвонига сазовор бўлган сэр Лес АПЛдаги фаолиятида ҳужумчиликнинг турли босқичларини босиб ўтди. «КПР»даги чақмоқсифат ўсмир «Ньюкасл» ва «Тоттенхэм»да ҳалокатли таран, «Вест Хэм», «Лестер» ва «Болтон»да кексайиб қолган фахрий ролларини ижро этди. АПЛ тўпурарлари рўйхатида 9, ўриндан жой олган ҳужумчи 1 марта «ҳаккалар» сафида УЕФА Кубогида иштирок этди.
Захира: Дэвид Жеймс
АПЛ тарихидаги 4-футболчи учун анчайин номуносиб позиция. Жамо фақат Катта Нев учун захира бўлишга лойиқ ўйинчи эди. Унинг УЕФА Кубоги ва кубок эгалари Кубоги турнирларида «Ливерпуль», «Астон Вилла» ҳамда «Портсмут» таркибларида намойиш этган бетакрор ўйинлари Уэлвин-Гарден-Ситининг машҳур шахсларидан бирига айлантирди.
Захира: Стэн Коллимор
Бу футбол афсонаси ҳам «Астон Вилла» ва «Ливерпуль» клублари шарафини УЕФА Кубоги ва кубок эгалари Кубоги турнирларида муносиб ҳимоя қилди. Лекин ЕЧЛ мухлисларини ажойиб томошадан баҳраманд эта олмади.
Захира: Тревор Синклер
Синклер «Ман.Сити» ва «Вест Хэм» таркибларида УЕФА Кубоги турнирларида майдонга тушган. Бироқ ЖЧ беллашувлари унинг халқаро тажрибаси қай даражада эканлигини исботлаганди.
НамДУ талабаси