Тьерри Анри Кевин де Брюйнени дунёнинг энг ақлли футболчилари қаторига киритди.
"Бугун у ўзини кўрсатди. Менимча, у яхши ўйнамади, лекин муҳим гол урди.
Айтишим керакки, мени кўплаб ўйинчилар билан йўлларим кесишган, энг буюклари билан бирга ҳам ўйнаганман, уларга қарши ҳам ўйнаганман.
Менимча, Кевин мен кўрган энг ақлли футболчи. Ростини айтсам, баъзида у нима ҳақида ўйлаётганини умуман тушунмайман, у ҳозир биз билан умуман йўқдек туюлади. Бу деярли муаммо, чунки биз унинг даражасида эмасмиз.
Менимча, у мен кўрган энг ақлли футболчи. Фикрлаш нуқтаи назаридан яхшироқ футболчи йўқ. Мен у билан Бельгия терма жамоасида ишлаганман, шунинг учун мен уни бироз кўпроқ яхши кўраман, чунки унинг машғулотларда ва ўйинларда нима қилганини кўрганман.
У перфекционист ва ақл бовар қилмайдиган футболчи. Мен ҳали ҳам кўрганларим ҳақида ўйлайман, у ўзга сайёралик" - деди Бельгия терма жамоасининг собиқ ёрдамчи мураббийи CBS Sports билан суҳбатда.