"Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Мишель Олисе фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Парижликлар франциялик вингерга анчадан бери кўз тикишмоқда ва ёзда унинг трансфери борасида музокара бошлашга тайёр.
Қайд этилишича, Олисенинг хариди биринчи навбатда Лионель Мессининг кетиши мумкинлиги билан боғлиқ. Охирги маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби билан шартнома имзолайди.
Олисе жорий мавсумда Премьер-лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.