Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Али Дўстимеҳр: «Ўзбекистон кучли мотивация эвазига ғалаба қозонди»

Баҳо:
+ | -

Эрон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Али Дўстимеҳр ўз жамоасига нисбатан бугун ўзбекистонликларда мотивация юқори бўлганини таъкидлаб ўтди.

Эрон ўсмирлари ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишганди. Биринчи бўлимда киритилган 3та гол Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганидан киритилган гол эса форсларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

"Мен мухлислар, Федерация, Қўмита, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бизни қўллаб-қувватлаб турган барчадан узр сўрамоқчиман. Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалай олмадик", дейди хафа бўлган Дўстимеҳр.

"Ўзбекистон яхши ўйнади ва бизга қараганда кўпроқ мотивация билан тўп сурди. Мен уларнинг бош мураббийини ғалаба билан табриклайман. Биз Австралияга қарши қандай мотивация билан ўйнаган бўлсак, бугун ўзбеклар унга нисбатан 2 баравар кўп мотивация билан ҳаракат қилишди", дейди бош мураббий.

"Бу ўйинда бизга етишмаган ягона нарса — мотивация. Австралияни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан кейин футболчилар барча ишни бажариб бўлдик, деб ўйлаб қолишди шекилли. Бу спортчиларимизнинг менталитети билан боғлиқ. Биз ҳар қандай жамоага қарши кучли мотивация билан ўйнашни ўрганишимиз лозим. Бугун икки хил бўлим гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда 3та тўп ўтказиб юборганимиздан кейин иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнай бошладик", дейди Али Дўстимеҳр.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 22:34, 03.10.2012.
Ўқилди: 5742 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.