Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Де Брюйнега суперюлдуз бўлиш учун нима етишмаяпти? – англиялик собиқ футболчи жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Жейми Каррагер Кевин де Брюйнега суперюлдуз бўлиш учун нима етишмаслигини айтди.

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг «Реал»га қарши биринчи учрашувида (1:1) ҳисобни тенглаштирганди.

«Биз КДБнинг футбол хислатларига шубҳа қилмаймиз, лекин ҳар доим футболчиларни энг йирик турнирлардаги энг муҳим дақиқаларга қараб баҳолаймиз.

Шунинг учун ўйин олдидан уни «Олтин тўп»ни қўлга киритган, 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва жаҳон чемпионати финалида ўйнаган Модрич билан солиштиргандим.

Агар «Сити» финалга чиқса, биз Кевинни тарихдаги энг яхшилардан бири сифатида эътироф этамиз.

Ўйлайманки, мен ундан яхшироқ ўйинчиларни кам кўрганман ва 30-40 йилдан бери футбол томоша қиламан.

Лекин у фақат Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши керак. Шунда у Иньеста, Хави ва Модричлар билан тенглашади», - деди «Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси.

Киритилди: 12:14, 10.05.2023.
Ўқилди: 3150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик