Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Чемпионлар лигаси. «Реал» — «Манчестер Сити» учрашуви рақамларда

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал дастлабки баҳси доирасида “Реал” ўз уйида “Манчестер Сити” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Шаҳарликлар”нинг мағлубиятсиз серияси, “Реал” учун хавотирли натижа

“Манчестер Сити”нинг барча мусобақалар доирасидаги мағлубиятсиз серияси 21 та ўйинга етди. “Шаҳарликлар” сўнгги марта 5 февраль куни “Тоттенҳэм”га ютқазганди. Ундан кейин клуб 17 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этди.

“Реал Мадрид” “Манчестер Сити”га қарши сўнгги бешта учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. Мадридликлар 2020 йилнинг февралидан бери Манчестер клубига қарши ўйинларда уч мағлубият, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этиб турибди.

“Реал” шу вақтга қадар 9 марта ЕЧЛ плей-офф босқичидаги дастлабки ўйинни уйида ўтказиб, унда ғалаба қозона олмаган. Уларнинг фақат иккитасида “Реал” кейинги босқичга чиқа олган (иккиси ҳам “Манчестер Юнайтед”га қарши 1999/00 ва 2012/13).

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола Мадрид клубига қарши ўйинда бирорта ҳам ўзгаришни амалга оширмади. “Реал” мураббийи Карло Анчелотти эса иккинчи бўлимда учта ўзгариш қилди.

Рекордчи Анчелотти, Ҳоланднинг энг ёмон ўйини ва бошқа индивидуал рақамлар

Анчелотти мураббий сифатида Чемпионлар Лигасида 190-учрашувини ўтказди ва бу натижа бўйича “Манчестер Юнайтед” собиқ мураббийи Алекс Фергюсонга тегишли рекордни такрорлади. Кейинги ўринларда Арсен Венгер (184) ва Гвардиола (159) бормоқда.

Гвардиола ва Анчелотти ўртасидаги ўзаро учрашувларда биринчи марта дуранг қайд этилди. Бунгача мураббийлар саккиз марта тўқнаш келган ва уларнинг 5 тасида испаниялик мутахассис ғолиб чиққан бўлса, учтасида италиялик мураббийнинг қўли баланд келган.

“Манчестер Сити” футболчиси Эрлинг Ҳоланд февраль ойидан бери илк бор қаторасига икки ўйинда гол ура олмади. Норвегиялик футболчи АПЛ доирасида “Лидс”га қарши ўйинда ва Чемпионлар Лигасида “Реал Мадрид”га қарши баҳсда дарвозани ишғол қила олмади.

Эрлинг Ҳоланд ўйин давомида 21 марта тўпга тегинди. Бу “Манчестер Сити” футболчилари орасидаги энг кам натижа бўлди. “Шаҳарликлар” дарвозабони Эдерсон ҳам 29 марта тўпга тегинди.

Манчестер жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне клуб сафида Чемпионлар Лигаси плей-оффларидаги 11-голини урди. Бу “Манчестер Сити” таркибидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Бельгиялик футболчи ЕЧЛда жами 14 та гол урган, уларнинг 7 таси жарима майдони ташқарисидан урилган.

“Реал” вингери Винисиус Жуниор ЕЧЛ плей-офф баҳсларидаги 7-голини урди. Уларнинг 5 таси “Ливерпуль” дарвозасига, қолган иккитаси “Манчестер Сити” дарвозасига киритилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:17, 10.05.2023.
Ўқилди: 3328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.