Пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида учинчи боксчимиз ўз жангини ўтказди. -63,5 кг вазн тоифасидаги иқтидорли вакилимиз Руслан Абдуллаев Франция терма жамоаси боксчиси Лунес Ҳамровийга қарши жанг олиб борди.
Руслан ўз услубида тажовузкор жанг олиб борди. Аммо рақиб бўй ва қўлларининг узунлиги жиҳатдан устунлига эга бўлиш билан бирга чапақай боксчи ҳисобланади. Шу боис, ҳамюртимиз учун бу жанг осон бўлмади.
Биринчи бўлимда ватандошимиз рақибга нисбатан кўпроқ зарбалар беришга ҳаракат қилди ва ҳакамларнинг овозлари 3:2 кўринишда бўлди. Руслан иккинчи раундда тажовузкорликни янада оширди. Айниқса, рақибнинг қорин қисмига берган зарбалари Ҳамровийни қийин ҳолатга туширди. Шу боис, Абдуллаев иккинчи таймни тўлалигича ўз фойдасига ҳал қилди.
Учинчи бўлимда эса Руслан нисбатан сокинроқ жанг услубини танлади ва рақибга ишлаш имкониятни берди. Шунинг учун якуний баҳолар қуйидаги кўринишда бўлди — 4:1 (30:27, 29:28, 29:28, 29:28, 28:29).
Шу тариқа, Руслан Абдуллаев турнирдаги тўртинчи жангида ғалаба қозониб, мусобақа ярим финалига чиқди.
Бугун яна 8 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади:
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг)
-92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг)
-54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).