"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот "Порту" дарвозабони Диогу Коштанинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
“Мен Коштани жуда яхши биламан. У келажакда жаҳон даражасига чиқиш имкониятига эга" - дея Далотнинг сўзларини келтиради GOAL портали.
Диогу Кошта 23 ёшда ва ҳозиргача фаолиятини "Порту"да ўтказган. Transfermarkt портали мутахассислари дарвозабонни 45 миллион еврога баҳоламоқда.