"Интер" камерунлик дарвозабон Андре Онанани сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, Милан клуби дарвозабонни сотишдан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Ди Марционинг қўшимча қилишича, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"га Онана варианти ёқади, аммо ҳозирча клублар ўртасида музокаралар бўлмаган.
Посбон ўтган ёзда "Интер"га текинга ўтган эди.