Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Мурод Отажонов: “Ёшлар доим назоратимизда”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Металлург” (1:0) учрашувидан кейин жамоамиз устози Мурод Отажонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
- Кубок учрашуви доимо чемпионат баҳсларидан фарқ қилади. Хурсанд қиладиган жиҳати шуки, бешинчи ўйин деганда ғалаба қозондик. Кубок баҳсида битта ўйинимиз қолди. “Юниред” билан бўладиган беллашувда ўзимизга керакли ҳисобни қайд этиб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалабадан сўнг гуруҳдан чиқиш имкониятимиз ошди, дейиш мумкин.
 
Тўғри, чиройли ўйин намойиш қилмаётган бўлишимиз мумкин, аммо тўғри тушунинглар, натижа ҳам керак, аммо комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қилаётганимиз аниқ. Эртага чиройли ўйнаб ютқазсак, нега мағлубият кўпайиб кетди, деган саволлар берилади. Иккаласини уйғунлаштирган маъқул. Биз шуни ҳаракатидамиз.
 
Бугун нафақат “Бунёдкор” сафида илк ўйинларини ўтказган футболчилар, балки бошқа ёш иқтидорли ўйинчилар ҳам доим назоратимизда бўлади. Республика чемпионатларида иштирок этадиган “Бунёдкор”нинг барча жамоаларини диққат билан кузатиб борамиз. Ҳаракатлари манзур бўлган ўйинчиларни асосий таркиб машғулотларига жалб қиламиз. Захирадан майдонга тушган ёшлар айнан мураббийлар штабининг кузатув меваларидир. Қолгани болаларнинг ўзига боғлиқ.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 06:55, 11.05.2023.
Ўқилди: 955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик