Италиянинг «Милан» клуби собиқ етакчиси Андрей Шевченко «Милан» - «Интер» учрашувини томоша қилишга ташриф буюрди ва ўйин арафасида италиялик журналистларнинг айрим саволларига жавоб қайтарди.
Улардан бири «россонерилар»нинг қайси футболчиси Андрейни энг кўп ҳайратга солгани ҳақида бўлди.
«Гаттузо. У билан энг қизиқарли даврлар ўтган. Аммо жамоамизда зўр йигитлар кўп эди, - дея Шевченкодан иқтибос келтиради pianetamilan.it.