"Рома" марказий ҳимоячиси Крис Смоллинг Жозе Моуриньо жамоасида қолиш эҳтимоли катта. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, футболчининг агенти мижозга яқин вақт ичида "Жаллоросси" билан шартномасини янгилашда ёрдам бериш учун Римга келган.
Битим якуний босқичда, томонлар фақат охирги тафсилотларни келишиб олишлари ва имзоларини қўйишлари керак. Манбага кўра, янги келишув 2025 йилнинг ёзига қадар ҳисоблаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Смоллинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни аввалроқ Миланнинг "Интер" клуби фаол кузатган ва улар ёзда инглиз футболчисини эркин агент сифатида таклиф қилишга тайёр эди.