Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец бугунги қуръа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қуръа натижалари ҳақида гапирадиган бўлсам, мусобақада барча гуруҳлар бир-бирига яқин даражада. Ҳар бир гуруҳ жуда мураккаб. Бизнинг гуруҳда эса Австралия Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири.
Сурия терма жамоасини ҳам ҳурмат қиламан. Уларнинг сафида яхши футболчилар ва кучли ҳужумчилар бор. Уларга қарши ўйинда эҳтиёт бўлишимиз керак.
Ҳиндистон эса турнирда бор кучини бериб ўйнашига ишонаман. Ҳиндистоннинг баъзи ўйинларини кузатганман. Уларда бош мураббий вазифасини хорватиялик Игор Штимац бажаради. У жуда яхши мутахассис ва жамоани турнирга яхши тайёрлай олади.
Ўйлайманки, биз Осиё кубогига тайёр ҳолатда борамиз. Барча футболчиларимиз жароҳатларсиз турнирга етиб боришига умид қиламан. Яхши натижа кўрсата олишимизга ишонаман", — деди Катанец ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.