Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Алибобо Раҳматуллаев: «Бу кунни кутиб юргандим»

Баҳо:
+1 | -

“Бунёдкор” - “Аделаида Юнайтед” учрашувининг қўшимча бўлимларида “қалдирғочлар”нинг ғалаба тўпига ёш яримҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев муаллифлик қилди.

Учрашув якунига етгач Алибобо Раҳматуллаев севинч кўз яшларини мухлислардан беркита олмади. Ўйин қаҳрамонларидан бири бўлган футболчининг учрашувдан кейинги фикрлари қуйидагича янгради.

- Футболда ёш ўйинчилар бу каби имкониятларни кутиб яшашади. Чемпионатнинг оддий бир учрашувида эришган муваффақиятингиз кейинчалик у қадар аҳамиятли бўлмаслиги мумкин. Бироқ нуфузли мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувларидаги ҳаракатларингиз узоқ вақт эсланади. Энг асосийси - бу каби ўйинларда мухлисларни қанчалар хушнуд этиб, уларни кайфиятини шунчалар юқорига кўтарган футболчининг кейинги фаолияти ҳам ёрқин давом этади. Ўйлайманки, кеча Ўзбекистон халқига кўтаринки кайфият улашдик, - деб гап бошлади Раҳматуллаев.

- Ўйиндан олдинги ҳолатингиз қандай эди-ю, учрашувдан кейинги таассуротларингиз қай даражада бўлди?
- Очиғини айтсам, “Аделаида Юнайтед”га қарши ўйинда менга имконият берилишини сезгандим ва шунга ўзимни жуда пухта тайёрлагандим. Бош мураббий Миржалол Қосимов олдига чақириб, менга ишонч билдираётганини айтди ҳамда ўйинда бажаришим лозим бўлган кўрсатмаларни берди. Худога шукрки, мураббийим ишончини оқлаб, юзим ёруғ бўлди. Ўйиндан кейинги табриклар хусусида жудаям кўп гапириш мумкин. Ишонасми, ҳозир ҳам уяли телефоним тинмаяпти.

- Айнан гол киритган вазиятингизни шарҳлаб бера оласизми?
- Ўша комбинация аввалдан ўйланган эди, десам хато бўлмайди. Боиси ёшлар таркибида шунга ўхшаш голларни жуда кўп бора урганман. Тезлигим ҳисобига қанотдан югуриб, марказ томон кириб бориш менга бегона эмасди. Майдонга тушётганимда Миржалол Қўшоқович айнан шу хусусида гапириб, марказга киришимни ва ярим ҳимоячилардан пас кутишимни айтди. Тўп Лутфулла Тўраевдалигида ортимда турган Акмал Шораҳмедов менга қарата “марказга кир” деб қичқирди. Дарров рақиб дарвозаси томон югурдим ва буни пайқаган Тўраев мени ажойиб пас билан таъминлади. Омадим чопиб, ғалаба тўпини киритдим. Ишонасизми, бундай кунларни анчадан буён кутиб юргандим. Шу боисдан ҳам ўйиндан кейин кўз ёшларимни тийиб туролмадим.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 17:32, 04.10.2012.
Ўқилди: 4943 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.